8578.36 USD +3.62

9628.35 EUR -119.41

134.52 RUB -1.31

10742.7 GBP -141.24

13:40 / 20.06.2019 6059

Ўзбекистон меҳнат бозоридаги вазият ниманинг эвазига барқарор ушлаб турилибди – вазир сабабларни маълум қилди

Ўзбекистон меҳнат бозорини нисбатан барқарор ушлаб туришда давлат дастурлари ижроси доирасида фуқароларни вақтинчалик ишга ёллаш яхши самара бермоқда. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбари Шерзод Қудбиев Ахборот ва Оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилди. 

«Меҳнат бозоридаги вазиятни нисбатан барқарор ушлаб туришга «Обод қишлоқ» «Обод маҳалла» «Обод марказ» давлат дастурлари доирасида ишларни амалга ошириш бўляпти. Бундан ташқари, фуқароларни жамоат ишлари жамғармасидан молиялаштирган ҳолда қурилиш, ободонлаштириш ишлари, баъзан қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ва вақтинчалик ишларга жалб этган ҳолда бандлик кўрсаткичларини нисбатан барқарор ушлаб турибмиз. Ҳозирда, 110 минг киши шу каби ишларда банд.

Эътиборли жиҳати шундаки, «Ҳар бир оила тадбиркор», «Ёшлар келажагимиз» давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан 180 минг кишига тадбиркорлик орқали ўзини-ўзи иш билан таъминлаш имконини тақдим этдик. Бу ҳам жуда ижобий ўзгариш», - деди Шерзод Қудбиев.

Top