8578.36 USD +3.62

9628.35 EUR -119.41

134.52 RUB -1.31

10742.7 GBP -141.24

16:28 / 09.07.2019 18102

Даврон Файзиев ЎФА Матбуот ва медиа департаменти директори этиб тайинланди

Фото: ЎФА

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев ЎФА Матбуот ва медиа департаментига раҳбарлик қиладиган бўлди.

Ассоциация хабарига кўра, ташкилотнинг ОАВ билан ишини янада самарали йўлга қўйиш, Матбуот ва медиа департаменти фаолиятини яхшилаш, терма жамоалар ва ўзбек футболига оид янгиликларнинг тезкорлик билан холис тарзда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида шундай қарорга келинган.

ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов ушбу тайинловга қуйидагича муносабат билдирган.

«Ўзбек футболини ривожлантириш йўлида ЎФАнинг ҳар бир департаментида ўз ишининг профессионаллари фаолият олиб бориши талаб этилади. Шу боисдан Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ОАВ ва мухлислар билан ўзаро алоқаларини янги босқичга олиб чиқилиши, турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг фаолияти тўлиқ хамда кенг ёритилишини таъминлашда ушбу соҳанинг етук мутахассисларидан бири саналувчи Даврон Файзиевга ишонч билдирамиз», – деган Эрматов.

Маълумот учун, 1983 йилда туғилган Даврон Файзиев Ўзбекистон миллий университетининг Журналистика факультетини тамомлаган. У 2001 йилдан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг аввалига «Ёшлар», кейин эса «Спорт» телеканалларида фаолият юритган, 2016 йилдан буён эса «UzReport» телеканалида спорт шарҳловчиси сифатида ишлаб келмоқда.

Top