9061 USD +179.00

10092.1 EUR +163.84

138.47 RUB +2.09

10926.7 GBP +151.91

18:29 / 08.08.2019 120195

Атамбоев ҳуқуқ-тартибот органларига таслим бўлди

Фото: REUTERS/Vladimir Pirogov

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ҳокимият вакилларига таслим бўлди. Бу ҳақда собиқ давлат раҳбарининг штаби хабар қилмоқда, деб ёзади ТАСС.

«Атамбоев ўз қароргоҳи ҳудудидан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан олиб чиқиб кетилди», - дея маълум қилган штаб вакили.

Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, кучишлатар тузилмалари вакиллари Алмазбек Атамбоевни Қўй-Тошдан олиб чиқиб кетишган. У билан музокаралар жуда узоқ давом этган, якунда Атамбоев таслим бўлган.

Бундан бироз аввалроқ Алмазбек Атамбоевни қўлга олиш бўйича янги амалиёт бошланганди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Атамбоевнинг тарафдорларига нисбатан махсус воситалардан фойдаланган.

Маълумотларга кўра, кучишлатар тузилмалар ходимлари Алмазбек Атамбоевнинг Қўй-Тошдаги қароргоҳини ўраб олишган. Ходимлар бир қисми қароргоҳ ичига киргани, Атамбоев тарафдорларидан бир гуруҳи эса воқеа жойидан узоқлашгани айтилди.

Top