08:25 / 11.11.2019
0
4432
Париж тинчлик форумида Ўзбекистондан ким иштирок этиши маълум бўлди 
Дилшод Ахатов

2019 йилнинг 11-13 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов амалий ташриф билан Францияда бўлади ва Париж тинчлик форумида иштирок этади.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, ташриф доирасида Ўзбекистон-Франция сиёсий маслаҳатлашувларини ва қатор икки томонлама учрашув ҳамда музокаралар ўтказиш кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, форум ўтказилишига Франция президенти Эммануэль Макрон ташаббус билдирган ва у  замонавий дунёда кескинлик ошаётганига жавоб бўлишга чорланган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top