15:49 / 16.03.2020
23344
Уйда ўтириб ишлайдиганлар учун фойдали 12 тавсия

Пандемия вақтида катта зарурат бўлмаса, уйдан туриб ишлаш тавсия этилади.

Фото: Unsplash

Офисга бормай, уй шароитида меҳнат қилишнинг ўзига яраша қулайликлари бўлгани ҳолда, ишлашга халал берувчи жиҳатлари ҳам бор.

Қуйида ана шу салбий омиллар таъсирини камайтиришга оид тавсияларни келтириб ўтамиз.

1. Уй кийимида эмас, одатий ишга кийиб борадиган кийимда бўлинг. Бу ишчан кайфиятни сақлайди.

2. Кийиниб, кўчани бир-икки айланиб, хонадонингизга қайтинг. Бир оз пиёда сайр қон айланишни таъминлайди.

3. Иш жойингизни саранжомланг. Иш столидан кераксиз нарсаларни олиб ташлаб, фақат ишга тааллуқли анжом ва қоғозлар қолсин.

4. Уйдагиларга сизда иш вақти бошлангани ҳақида қатъий тайинлаб тушунтиринг.

5. Кундалик вазифаларингизни режалаб ёзинг.

6. Интернетга уланиб бошлиғингиз, ҳамкасбларингиз ва қўл остидагилар ва мижозлар билан алоқага чиқиб, қаердалигингиз ва бугун нима ишлар бажаришингиз ҳақида ҳабар беринг ва уларнинг режалари ҳақида қизиқинг.

7. Кун давомида ҳамкасблар ва мижозлар билан телефон, электрон почта ва мессенжерлар орқали мулоқот қилиб туринг.

8. «Битрикс24» ва шунга ўхшаган масофали ишларни бошқариш дастурларидан фойдаланишни йўлга қўйинг.

9. Диван, кресло, кўрпача ва гиламда ётволиб, ишлашга уринманг.

10. Ошхонага серқатновликдан тийилинг. Тушлик ва чой вақтлари худди ишхонадагидек бўлсин.

11. Кун охирида қилинган ва қилинмаган ишларни тафтишланг. Ҳамкасбларингиз билан якуний алоқага чиқиб, иш статуси, янги масала ва муаммолардан хабардор бўлинг ва керакли маълумот билан бўлишинг.

12. Эртанги кунингиз режасини тузгач, ишни ўз вақтида якунланг. Кўчани бир айланиб, уйга қайтсангиз зарар қилмайди, уйқусизлик олдини олади.

Жамшид Муслимов

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top