12:30 / 04.04.2020
31920
Марғилон шаҳри ҳокими ўзгарди

Қувасой шаҳри ҳокими Адҳамжон Зиёвуддинов Марғилон шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

4 апрель куни Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилиб, шаҳар ҳокими вазифасини бажариб келган Мирзоҳид Убайдуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан oзод этилди.

Kun.uz манбаси хабар беришича, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев шаҳар ҳокими лавозимига Адҳамжон Тўхтасинович Зиёвуддинов номзодини тавсия қилган. Музокаралардан сўнг, кўрсатилган номзод депутатлар томонидан Марғилон шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Адҳамжон Зиёвуддинов / Фарғона вилояти ҳокимлиги

Маълумот учун, Адҳам Зиёвуддинов 2011 йилдан буён Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

У, шунингдек, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари ва 2011 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.

Top