16:55 / 28.05.2020
41725
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3400дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 47 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 28 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3437 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан аниқланган. 32 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасидан аниқланган бўлиб, шундан 10 нафари Санкт-Петербург шаҳридан, 3 нафари Новосибирск шаҳридан, 1 нафари Истанбул шаҳридан ҳамда 17 нафари Қозоғистондан юртимизга кириб келган. Қолган 1 нафари эса коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган», дейилади вазирлик хабарида.

Бугун ҳозирча 74та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 17 киши касалликдан тузалди ва шу вақтгача тузалганлар сони 2685 нафарга етди (78 фоиз). 

Ҳозирда мамлакатдаги шифохоналарда 738 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top