Шу муносабат билан 10 июлдан эътиборан Тошкент шаҳри кўчаларида йўл-патрул хизмати ва Миллий гвардия, Санитария-эпидемиология марказлари ходимлари, Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари иштирокида назорат-ўтказув пунктлари қайта йўлга қўйилади. Кун давомида белгиланган вақтдан ташқари дамларда рухсатсиз, мақсадсиз ҳаракатланган транспорт воситалари ҳайдовчилари огоҳлантирилади.
11 июлдан эътиборан бундай ҳайдовчилар маъмурий жаримага тортилади.
Шу муносабат билан Kun.uz таҳририяти, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ, Миллий гвардия, Санитария-эпидемиология маркази Ўзбекистон аҳолисидан карантин чораларга қатъий риоя қилишни сўраб қолади.















