08:29 / 20.10.2020
11169
Совуқ яқинлашяпти, уйимиз иссиқ бўлсин!

Кўп қаватли уйлардаги барча хонадонларнинг балкони совуқлиги учун кераксиз майдондек ётади ёки эски-тускилар сақланадиган жой қилиб қўйилади. Лекин тўғри йўл тутилса, балкон ҳам фойдали жойга айланади. Агар сизнинг хонадонингизда ҳам балкон бўлса, уни, албатта, иситиш зарур. Чунки у хонадоннинг иссиқлиги сақланишига жуда ахамиятли.

Кескин континентал иқлим ҳудудидаги Ўзбекистон учун балкон ҳавонинг совуқ кунларида кераксиз жойдек кўрилади. Аслида хам шундай, балконнинг иситиш тизими билан жихозланмаганлиги ундан ва қолаверса, ташқи деворлардан кириб келадиган совуқ хаво оқимининг уй ички температурасига катта таъсир этиб энергия (иситиш ва электр таъминоти) харажатлари ошишига олиб келади. Бунинг ечими осон ва қулай. Бунинг учун замонавий ECOVER бренди остида ишлаб чиқарилаётган энергия (иссиқлик) сақловчи маҳсулотлардан фойдаланиш айни муддао.

Ушбу махсулот 50 йилдан ортиқ хизмат қилиш муддатига эга бўлиб, уйнинг ички ҳароратини сақлаш учун энг илғор технологиялар асосида ишлаб чиқарилган. Маҳсулотнинг қулай жиҳатларидан яна бири рулон ва плита шаклида ишлаб чиқарилиши бўлиб, бу бинонинг барча контурларини оралиқ узилишларсиз қоплай олишида жуда қўл келади.

ECOVER маҳсулотлари миллий ва жаҳон сифат стандартларига мувофиқ TS-25529339-01:2016 ва ISO 9001-2015 сертификатланган.

Буюртма берган мижозлар қўшимча бонус сифатида ташқи шовқиндан сақланиш имкониятига эга бўладилар ва бу ҳам гавжум шаҳарларда зарур бўлган қулайликлардан биридир.

Иссиқлик сақловчи ECOVER маҳсулотларининг афзалликлари:

  • Ёнғинга бардошлилиги: маҳсулот 700 ℃ ҳароратда ҳам ёнмайди ва ўзининг табиий хусусиятини йўқотмайди;
  • Нам тортмаслиги: маҳсулот сув теккан тақдирда ҳам тез қурийди, намликка чидамли;
  • Ҳаво ўтказувчанлик (паропроницаемость): маҳсулотлар ҳаво ўтказувчанлиги ҳисобига конденсат ҳосил қилмайди.

Бундан ташқари, ECOVER бренди остида ишлаб чиқарилган иссиқлик сақловчи материаллар маҳсулотларининг ноорганик тўқималари кемирувчи ва ҳашротларнинг кўпайишига олиб келмайди.

Демак бино ва иншоотлар узоқ вақт хизмат қилиши ҳамда шинам ички муҳитни сақлаши учун маҳсулотни тўғри танлай билиш вақти келди!

Мурожаат учун телефонлар: 71 2076776

Қўшимча маълумотлар учун:

Телеграм: t.me/ecoverclimat

Сайт: www.ecover.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top