НАТО ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартномага қарши чиқди. Бу ҳақда алянс сайтида хабар қилинди.
«Биз қуролланиш устидан назорат, қуролсизланиш ва қурол тарқатмасликка содиқлигимизни тасдиқлаймиз. Биз ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартномага қаршимиз, чунки у борган сари мураккаблашаётган халқаро хавфсизлик муҳитини акс эттирмайди», — дейилади алянс баёнотида.
НАТОнинг таъкидлашича, халқаро тартибни бузиб келаётган мамлакатларда ядро қуроли бўлиб, алянсда эса бўлмас экан, хавфсизлик тўғрисида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.
Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартнома 2021 йил 22 январдан кучга киради.











