Бирлашмага Украинадан ташқари Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг саккизта давлати — Германия, Франция, Италия, Испания, Нидерландия, Швеция, Норвегия ва Дания кирди.
Коалиция доирасида келажакдаги ракета таҳдидларини жиловлаш учун интеграциялашган ракетага қарши мудофаа архитектурасини яратиш режалаштирилган. Янги концепция Европа мамлакатларидаги мавжуд ракетага қарши мудофаа тизимларини тўлдиради.
Биринчи босқичда коалиция аъзолари техник ишчи гуруҳларни тузишни ва умумий операцион имкониятларни баҳолаш учун «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишни бошлашни режалаштирмоқда.
Европа давлатлари сўнгги ойларда АҚШ билан муносабатларнинг ёмонлашуви ва Доналд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш таҳдиди фонида ўз хавфсизлик тизимларини қайта шакллантириш вариантларини кўриб чиқмоқда. Европа Иттифоқи мудофаа масалаларида АҚШга камроқ қарам бўлишни истайди - айниқса Россия билан эҳтимолий можаро фонида.











