09:00 / 10.03.2021
4644
Yangi ChoshTepa турар жой мажмуаси: сотувларнинг янги босқичи бошланишига тайёргарлик кўрилмоқда

Bizning Uylar Development компанияси тез кунда Yangi ChoshTepa оилавий турар жой мажмуасининг янги босқичи очилишини эълон қилади.

Yangi ChoshTepa турар жой мажмуаси пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган бўлиб, мажмуада етти қаватли йигирмата кўп қаватли уйлар мавжуд. Мажмуа 9,8 гектарли кенг кўкаламзор майдонга эга. Маскан сокин ва жамоат транспортига қулай жойда бунёд этилган. Турар жой мажмуасидан метро ва автобус бекатигача пиёда 5 дақиқалик йўл. Мажмуада сифатли ва ҳамёнбоп уй-жойлар қурилганлиги сабаб хонадонларга талаб юқори даражада бўлди. Қисқа муддат ичида мажмуа хонадонлари ўз эгасини топди. Айни пайтда бу ерда уй-жой фондининг 95 фоиздан ортиғи сотилган.

Bizning Uylar компанияси Yangi ChoshTepa лойиҳасининг янги босқичи учун қурилиш ишлари бошланганлигини эълон қилади. Бу аввалги босқичда қурилган уй-жойлар ёнидаги қўшни ҳудудда шунга ўхшаш мажмуа қурилишини назарда тутади. Янги мажмуа 9 та тўққиз қаватли 560 хонадондан иборат турар жой биноларини ўз ичига олади. Хонадонлар 1, 2 ва 3 хонали бўлиб, улар 35 дан 67 квадрат метргача майдонни ташкил қилади. Янги уй-жойларнинг хонадонлари тайёр таъмирланиб, кўчиб киришга тўлиқ тайёр ҳолда сотувга чиқарилади. Мажмуа инфратузилмаси ўз автотураргоҳи, ёпиқ ва қўриқланадиган ҳудуди, болалар ва спорт майдончалари билан жиҳозланган ҳовлилар ва бошқа кўп афзалликларга эга бўлади.

Bizning Uylar Development компанияси яқин кунларда сотувлар бошланишини эълон қилишга тайёрланмоқда. Эслатиб ўтамиз, савдоларнинг бошланиши ҳар доим харид қилиш учун энг мақбул вақт ҳисобланади. Ушбу босқичда харидорларга хонадонларни сотиб олиш учун махсус нархлар ва қулай шартлар таклиф этилади. Севимли масканингиз Yangi ChoshTepa оилавий турар жой мажмуасидан хонадон эгаси бўлиш имкониятини бой берманг.

Манзил: Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, «Янги Чоштепа» МФЙ, Узар кўчаси.

Сотув офиси соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +99871-210-44-44

Сайт: bizninguylar.uz

Instagram: @bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

 Реклама ҳуқуқи асосида

Top