08:22 / 24.04.2021
775
 Қорақалпоқ давлат университетининг айрим факультетларида ўқиш масофавий шаклга ўтказилмоқда

Қорақалпоқ давлат университетининг иккита факультетида ўқиш масофавий шаклга ўтказилди. Дастлаб маҳаллий нашрларнинг бири университетнинг Юридик факультети талабалари орасида коронавирус аниқлангани ҳақида ёзди. Факультетда ўқиш 24 апрелдан 8 майга қадар тўлиқ онлайн шаклга ўтказилган. 

Кейинчалик Kun.uz мухбирига маълум бўлишича, ОТМдаги яна бир факультет, Санъатшунослик факультетида ҳам ўқиш масофавий шаклга ўтказилган. Ҳозирча ўқув муассасасида нечта талаба коронавирусга чалингани ҳақида маълумот берилмади.

Эслатиб ўтамиз, 22 апрель куни Ўзбекистонда 345 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида эса 5 нафар фуқарода коронавирус касаллиги аниқланганди. Ҳозирга келиб, коронавирусга чалинган беморлар сони 994 та етган. Уларнинг 953 таси соғайган.

Top