«Янги маълумотларга кўра, 50та давлатда 60та ҳаётий муҳим эмлаш кампанияси қолдирилган. Бу эса 228 млн кишини, аксарият ҳолатларда болаларни қизамиқ, сариқ безгак ва полиомиелит каби касалликлар хавфига қўяди», деб айтилган қўшма баёнотда.
Таъкидланишича, бу давлатларнинг ярмидан кўпи Африкада жойлашган.
ЖССТда айтилишича, яқинда Конго, Покистон ва Яманда қайд қилинган қизамиқ авж олиши айнан режали эмлашлар қолдирилгани билан боғланган.
«Агар биз қизамиқ, сариқ безгак ва дифтерит каби хавфли касалликлар авж олишидан қочишни истасак, унда ҳар бир давлатда одатий эмлаш хизматларини ҳимоя қилмоғимиз лозим», деб таъкидлаб ўтган ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус.











