18:33 / 01.05.2021
8151
Агробанк: яна бир катта лойиҳа – “Фермерлар мактаби”га қабул бошланди

Фермерлар мактаби – Агробанк ташаббуси билан яратилган Ўзбекистондаги илк қишлоқ хўжалигида замонавий билим ва малака берадиган янгича ўқув дастуридир.

Бунда тингловчилар қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, жорий бизнесини замонавий асосда ташкил этиш бўйича маҳорат дарсларини ўтайдилар.

Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш сирлари, мўл ҳосил олиш учун уруғ ва ўғитларни танлаш, чорва молларини парваришлаш, самарали бизнес режа тузиш асослари, етиштирилган маҳсулотларни замонавий маркетинг усуллари орқали сотишни ўрганиш каби ҳам амалий, ҳам назарий билимлар айнан шу ерда ўргатилади.

Дарслар жаҳон стандартларига тўлалигича жавоб берадиган ўқув аудиторияларида қишлоқ хўжалигида тажрибага эга ўқитувчилар ва илмий мутахассислар, муваффақиятга эришган тадбиркорлар, бизнес йўналишлар бўйича тренер ҳамда банк мутахассислари иштирокида ўтказилади. 

Ушбу ўқув дастури қишлоқ хўжалигида илк замонавий дастур сифатида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети ва Андижон агротехнологиялар институтлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Таълим йўналишлари – чорвачилик, паррандачилик, сабзавот ва полизчилик, иссиқхона хўжалиги ҳамда бизнес, молия ва ҳуқуқий саводхонлик дарслари. Ўқиш дастури эса ҳам назарий, ҳам амалий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилади. Амалий дарслар тажриба участкалари ва йирик қишлоқ хўжалиги корхоналарида ўтилади.

Фермерлар мактаби бир пайтнинг ўзида республикамизнинг 5 та ҳудудида (Тошкент, Андижон, Самарқанд, Термиз ва Нукус шаҳарларида) тингловчиларга ягона стандартлашган таълим дастурини тақдим этади. Таълим олиш билан боғлиқ барча харажатлар Агробанк томонидан молиялаштирилади.

Қуйидаги манзиллар орқали фермерлар мактабида ўқиш ҳақида батафсил маълумот олишингиз ва ўқиш учун сўровнома тўлдиришингиз мумкин.

Шошилинг, тингловчилар қабул сони чекланган!

Фермерлар мактаби – имкониятлар замини!

Сайт: fermermaktab.uz

Телеграм: @fermerlar_maktabi_bot

Телефон: +99895 500-80-10, +99895 500-80-01

“Фермерлар мактаби” учун ишлаб чиқилган ижтимоий видеороликни қуйида кўришингиз мумкин.

 

“Агробанк” АТБ Матбуот хизмати

Top