15:45 / 17.05.2021
1216
Бухоро шаҳри ҳокими дам олиш кунларида сайёр қабул ўтказди

Бухоро шаҳрининг янги тайинланган ҳокими Жамол Носиров дам олиш кунларида сайёр қабул ўтказгани маълум бўлди. 

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 3 кун давомида узлуксиз ўтказилган сайёр қабулларга шаҳардаги барча корхона ва ташкилот вакиллари жалб қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, президент қарори асосида 13 май (Рамазон ҳайити), 14–15 май (қўшимча дам олиш кунлари) ишланмайдиган кунлар сифатида белгиланган эди.16 май эса якшанба.

Шаҳар ҳокими президентнинг ушбу қароридан бехабар қолган кўринади.

Маданият вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Жамол Носиров 2021 йил 5 май куни Бухоро шаҳрининг янги ҳокими сифатида иш бошлаганди.

Top