09:00 / 30.05.2021
3480
Қамаши туманининг собиқ ҳокими 57 ёшида вафот этди

Қамаши туманига 12 йил ҳокимлик қилган Рашид Муҳаммадиев вафот этди.

Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг собиқ ҳокими Рашид Муҳаммадиев 57 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Собиқ ҳоким 29 май куни вафот этган. Марҳумнинг вафоти сабаби маълум қилинмаган.

Рашид Муҳаммадиев 1964 йил Ғузор туманида туғилган бўлиб, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Қамаши туманини 2005-2017 йилларда бошқарган. Ҳокимликдан кетгач, айни кунгача вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасида бўлим бошлиғи вазифасида ишлаб келган.

Top