12:00 / 21.09.2021
4302
Тошкентда «Ипак Йўли» банкининг янги замонавий банк хизматлари маркази ва алоқа маркази очилди

«Ипак Йўли» банки хизматлар сифатини ошириш ва ўз мижозлари учун кенг имкониятларни яратиш устида тинимсиз иш олиб бормоқда. Бугунги кунда банк филиал тармоғи пойтахт ва республика минтақаларидаги 17та филиал томонидан тақдим этилган, бундан ташқари улар қошида экспресс-марказлар, чакана кассалар ва банк хизматлари марказлари фаолияти йўлга қўйилган. Банк филиалларида жисмоний ва юридик шахслар учун барча хизмат турлари кўрсатилади, банк иши кўрсаткичлари эса ҳамкорлар ва халқаро молия институтлари томонидан ижобий баҳоланган.

Тошкент шаҳридаги Паркент кўчаси, 172-уйда жойлашган Янги «Яшнобод» банк хизматлари марказида ҳам юридик ва жисмоний шахслар учун хизматлар тақдим этилади. Марказ қулай жойлашувга эга, асосий кўчадан уни саккиз қаватли уйнинг биринчи қаватида кўриш мумкин, кириш олдида тун-у кун ишлайдиган кўп функцияли банкоматлар жойлашган. Мижозлар, шунингдек, барча турдаги карталарни буюртма қилиш, пул ўтказмаларини амалга ошириш, ҳисоблар очиш ва тўловларни амалга ошириш ва бошқа кўплаб имкониятларга эга бўлади. Банк хизматлари марказида айрибошлаш шохобчаси ҳам мавжуд.

Янги очилган Банк хизматлари марказида «Ипак Йўли» банки мижозлари банкнинг бошқа филиалларидаги каби 10 дақиқа ичида халқаро банк карталарига эга бўлишлари мумкин.

«Ҳозирги пайтда Банк юридик ва жисмоний шахсларга барча турдаги хизматларни кўрсатмоқда. Сўнгги йилларда мамлакат банк секторида чакана банк хизматларининг муттасил ривожланиши кузатилмоқда. Тақдим этилаётган хизматлар сонининг ошиши билан бирга масофавий банк хизматларини тақдим этиш каналларининг ривожланиши асносида хизматлардан фойдаланиш барча учун қулай бўлиб бормоқда. Ўзининг фаолият ҳудудини кенгайтириш ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида сифатли банк хизматлари тақдим этиш мақсадида мазкур Банк хизматлари марказини очиш ҳақида қарор қабул қилинди», - деди «Ипак Йўли» банки Амалиёт бошқармаси бошлиғи Жасуржон Сагатов.

Марказ очилиши муносабати билан банк мижозлар учун махсус акцияни тайёрлаган. Унга кўра, 2021 йилнинг 20 декабрига қадар Банк хизматлари маркази мижозларига мутлақо бепул:

  • VISA Platinum Black ёки Mastercard Platinum Black карталарини очиш;
  • Махсус бланкда пул маблағлари қолдиқлари ҳақидаги маълумотни олиш;
  • Ҳар бир чиқарилган UzCard/HUMO картасига қўшимча UnionPay Gold картасига эга бўлиш имконияти тақдим этилади.

Шунингдек, очилиш кунидан бошлаб бир ой давомида Марказ мижозлари индивидуал дизайнга эга Uzcard/HUMO/VISA карталарини бепул (картанинг ўзини чиқариш учун комиссия олиб қолган ҳолда) буюртма қилиши мумкин.

Янги банк хизматлари маркази очилиши билан бирга «Ипак Йўли» банки шунингдек, Марказ биносида жойлашган янги замонавий Алоқа маркази офисини тақдим этди. Кўрсатилаётган хизматларнинг юқори сифатини таъминлаш мақсадида янги алоқа марказида 70та оператор учун иш ўрни кўзда тутилган, бу мижозлар қўнғироқлари ҳамда мурожаатларига тезроқ ва сифатлироқ қайта ишлаш имконини беради. Мижозлар алоқа марказига банк маҳсулотлари бўйича консультация, пластик карталар ва банкоматлар билан ишлашга оид саволлар, мобил илова ҳамда бошқа кўплаб масалаларда мурожаат қилиши мумкин.

Энди «Ипак Йўли» банки Алоқа маркази билан қисқа 1296 рақамини териш орқали боғланиш мумкин, бу мижозларга хизмат кўрсатишни янада осонлаштиради.

«Ипак Йўли» банкининг Ўзбекистон молия бозоридаги тарихи 30 йилдан ортиқ муваффақиятли фаолиятни ўз ичига олади. 2013 йилда банкнинг акциядорлари таркибига Осиё тараққиёт банки кирган. Ушбу келишув ОТБнинг Марказий Осиё минтақасидаги илк капитал инвестицияси бўлган. 2020 йилнинг ўртасида эса немис тараққиёт институти DEG - Deutsche Investitions- und Entwicklungsgesellschaft mbH ва Triodos Investment Management (ўзининг Triodos Microfinance Fund фонди орқали) «Ипак Йўли» банки акциядорлик капиталига 25 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритди ва бу ҳам ушбу молиявий институтлар томонидан Ўзбекистондаги банкнинг акциядорлик капиталига илк инвестиция эди.

Телефон: +99871-2051115

Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани,  Паркент кўчаси, 172-уй.

Мўлжал: Паркент бозори ва Оҳангарон ҳамда Махтумқули кўчалари кесишувидаги кўприк орасида. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Top