Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида футбол учрашуви вақтида кучли шамол сабабли стадион томи майдон четига учиб тушди. Бу ҳақда РИА Новости Чимкент фавқулодда вазиятлар бошқармасига таяниб хабар берди.
Маълумот берилишича, кучли шамол Ҳожимуқон стадиони асосий биносининг 400 квадрат метрга тенг томини қўпориб юборган.
Шамолнинг тезлиги сониясига 20 метрга тенг бўлгани айтилмоқда.
“Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ", - дейилади бошқарма хабарида.











