16:56 / 19.07.2022
8287
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосарларидан бири ишдан кетди

Бобур Абдиназаров иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент администрациясига яқин манба ҳисобланган «Нигоҳ» канали хабар берди.

Бобур Қаландарович Абдиназаров 2007 йилдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизимида турли лавозимларни ишлаган.

У 2020 йил мартида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.

 

Top