17:14 / 06.01.2023
25132
2022 йилнинг энг яхши спортчилари эълон қилинди

Лионель Месси Франциянинг L’Equipe нашри томонидан 2022 йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди.

Фото: Getty Images

Француз нашри Аргентина миллий жамоаси сафида ЖЧ-2022 чемпионига айланган 35 ёшли ҳужумчини йилнинг тенгсиз спортчиси деб эълон қилди. Мундиал финалида ҳет-трикка эришган Франция миллий жамоаси голеадори Килиан Мбаппе эса 2-ўриндан жой олган. «ПСЖ» ҳужумчиси ЖЧ-2022нинг энг яхши тўпурарига айланганди. Учинчи ўринга испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль муносиб кўрилган. 

Амалдаги «Олтин тўп» соҳиби Карим Бензема рўйхатда 6-ўриндан жой олган.

L’Equipe талқинига кўра, 2022 йилнинг энг яхши спортчилари топ-10лиги:

  1. Лионель Месси (футбол, 808 балл)
  2. Килиан Мбаппе (футбол, 381)
  3. Рафаэль Надаль (теннис, 285)
  4. Ремко Эвенепул (велоспорт, 252)
  5. Макс Ферстаппен (Формула-1, 196)
  6. Карим Бензема (футбол, 195)
  7. Арман Дюплантис (енгил атлетика, 185)
  8. Стефен Карри (баскетбол, 139)
  9. Антуан Дюпон (регби, 105)
  10.  Давид Попович (сузиш, 98).

Маълумот учун, L’Equipe 1975 йилдан буён жаҳоннинг энг яхши спортчиси номини эълон қилиб келмоқда.

Top