Рамазон ҳайити айёми кунида метро поездлари ҳаракати интервали доимий жадвал асосида соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.
Шунингдек, байрам муносабати белгиланган бошқа дам олиш кунлари метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.
Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан махсус автобус йўналишлари ҳам ташкил этилади.
Мазкур автобус йўналишлари соат 04:00 дан 07:00 га қадар ҳаракатланган ҳолда фуқароларнинг масжидларга келиб кетишлари учун хизмат кўрсатади.











