30 март куни ислом дунёсидаги асосий байрамлардан бири — Рамазон ҳайити кенг нишонланди. Шу куни тонгда мусулмонлар Рамазон ойи тугашига муносабати билан ҳайит намози ўқиш учун масжидларга чиқишди. 

Намоз адо этилгач, хонадонларда тўкин-сочин дастурхон ёзилди, вафот этган яқинларининг қабрларини зиёрат қилишга йўл олинди, бир-бирларига совғалар улашилди.

Ғазо сектори шимолидаги Жабалия шаҳридаги фаластинликлар Исроил ва Ҳамас ўртасидаги уруш вақтида вайрон бўлган масжид харобалари орасида намоз ўқимоқда
Фото: Mahmoud Issa / Reuters
Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди атрофида тўпланган оилалар. Фото: Getty Images
Бағдод, Ироқ. Фото: Ahmed Saad / Reuters
Покистоннинг Пешавор шаҳри чеккасидаги масжидда дуо қилаётган афғон қочқинлари
Кобул, Афғонистон
Фото: Samiullah Popal / EPA / ТАСС
Москвада ибодатга тайёргарлик. Фото: Reuters
Москва, Россия
Фото: Михаил Гребеншчиков / РБК
Украинанинг Лвив шаҳрида болаларга совғалар тарқатилмоқда
Жубадаги Ал-Заҳро майдони, Жанубий Судан