6-8 сентябр кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси ҳамда Hyatt меҳмонхонасига туташ майдонда йирик кўнгилочар тадбир – мусиқий фестивал бўлиб ўтади, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Қайд қилинишича, тадбирни юқори савияда ташкил этиш ҳамда жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлаш мақсадида баъзи кўчалар ёпилади.

Жумладан,

- Истиқлол кўчаси Буюк Турон ва Амир Темур кўчалари оралиғи;

- Буюк Турон кўчаси Истиқлол ва Алишер Навоий кўчалари оралиғи;

- Зарафшон кўчаси Истиқлол ва Алишер Навоий кўчалари оралиғи автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.

Ҳайдовчиларга шу кунларда айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.