Тошкент метрополитени хабарига кўра, шундан сўнг, белгиланган йўриқномага асосан, йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поезд ҳаракати «Минг ўрик» — «Юнус Ражабий» бекатлари оралиғида тўхтатилган

Машинист томонидан тезкор кўрилган чора-тадбир натижасида 3 дақиқа ичида ҳаракат таркибидаги носозлик бартараф этилган ва поезд ҳаракатини давом эттирган.

Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.