«Сионистик режим бош вазирининг тақдири номаълумлигича қолмоқда», дейилади Эроннинг Tasnim нашри хабарида. Маълумотларга кўра, зарба пайтида ўрта масофага мўлжалланган Kheiber баллистик ракеталари қўлланган.

Исроил мудофаа кучлари Эрон ҳарбийларининг Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу офисига зарба бергани ҳақидаги даъволарини рад этди.

«ИИҚК ҳақиқатга тўғри келмайдиган релизларни чиқариш ва ўз тасаввурлари меваларини тарқатиш учун оммавий ахборот воситалари вакилларидан сурбетларча фойдаланиш қобилияти билан машҳур», деди ЦАҲАЛ вакили RTVI нашрига.

Исроил мудофаа кучлари вакили Эрон томонидан навбатдаги ракета учирилиши қайд этилганини, бироқ шу пайтгача «жабрланганлар ёки зарар кўрганлар ҳақида хабар берилмаганини» таъкидлади.