Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самара вилоятида Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради
Самара яқинида Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус билан содир бўлган ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 10 киши жароҳатланди.
Фото: РИА Новости
Қозоғистонда рўйхатдан ўтган автобус Самара вилоятининг Кинел туманида ағдарилиб кетди. Икки йўловчи ҳалок бўлди, яна 10 нафари касалхонага ётқизилди, деб хабар берди вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати. Ҳалок бўлган ва яраланганларнинг фуқаролиги аниқлаштирилмаган, бироқ автобус Ўзбекистон фуқароларини Нижний Новгородга олиб кетаётгани маълум.
Тахминан соат 1:00 (Тошкент вақти билан 02:00) да Урал-Муханово йўлининг 26-километрида Scania автобуси билан ЙТҲ содир бўлди. Йўл ҳаракати хизмати маълумотларига кўра, ҳайдовчи «йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминламайдиган тезликни танлаган ва транспорт воситасининг йўлни тарк этишига, кейин эса ағдарилиб кетишига имкон берган».
Ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи, вилоят Давлат йўл инспекцияси раҳбарияти ва Россия Федерацияси ИИВ ҳудудий бошқармаси ишламоқда. Полиция воқеа сабабларини аниқлашда давом этмоқда.
Кинел тумани Самара вилоятининг марказида жойлашган. Маъмурий маркази — Кинел шаҳри.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026