Ўзбекистон | 20:33 / 13.11.2024
3775
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон темирйўллари» 1 декабрдан юк ташиш тарифларининг вагон қисмини 30 фоизга оширади

Компаниянинг изоҳлашича, бунинг натижасида юк ташиш тарифлари вагон туридан келиб чиқиб ўртача 8-10 фоизга ошади.

Фото: Kun.uz

«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ 2024 йил 1 декабрдан маҳаллий қатновдаги вагонлар орқали юк ташиш тарифларини оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ томонидан кўрсатилаётган юк ташиш хизматларида вагон қисмига боғлиқ харажатлар ошган.

«Ушбу харажатларни қисман қоплаш ҳамда юк вагон паркини янгилаш мақсадида 2024 йил 1 декабрдан маҳаллий қатновда акциядорлик жамиятига тегишли (инвентар) вагонларда юк ташиш тарифлари вагон туридан (универсал, махсуслаштирилган ва цистерна) келиб чиқиб, тариф ставкаларидаги вагон қисми 30 фоиз миқдорида оширилади», – дейилади хабарда.

Компания матбуот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, бу ўзгариш юк ташиш тарифларининг ўртача 8-10 фоизга ошишига олиб келади.

“Юк ташиш тарифлари инфраструктура, локомотив ва вагон қисмларидан ташкил топади. Шу муносабат билан фақатгина вагон қисми 30 фоизга оширилди, бу жами тарифга вагон туридан келиб чиқиб ўртача 8-10 фоиз таъсир этади”, – дейилади изоҳда.

Эслатиб ўтамиз, президент қарори асосида 2024 йил 1 январдан бошлаб юк вагонлари ва контейнерларни тақдим этиш ҳамда юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчи ташиш тарифларини давлат томонидан тартибга солиш тўхтатилган.

  • 2024 йил 20 январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари ҳамда «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тезюрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошган эди. 15 майдан бошлаб эса «Афросиёб» электропоезди чипталари нархи эконом класс учун 20 фоизга, бизнес класс учун 30 фоизга, VIP класс учун 40 фоизга оширилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди