Жаҳон | 07:15 / 09.04.2024
8983
2 дақиқада ўқилади

Самарадаги ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳат олди

Чимкент-Нижний Новгород йўналишида ҳаракатланган автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. Ҳодиса вақтида автобусда 66 йўловчи бўлган. Оқибатда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

Фото: Самара вилояти Ички ишлар вазирлигининг бош бошқармаси

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси 2024 йил 8 апрел куни Самара вилоятида содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Ҳодиса Самара вилоятидаги Урал-Муханово трассасида содир бўлган. Чимкент-Нижний Новгород йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. Ҳодиса вақтида автобусда 66 йўловчи бўлган. Оқибатда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳат олган ва тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган.

Зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси ва Қозон шаҳридаги Бош консуллик ходимлари воқеа жойига етиб борган. Бу борада дипломатлар Россиянинг Самара вилоятидаги тегишли ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Вазият алоҳида назорат остида.

Зарур ҳолларда, қўшимча маълумот учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш мумкин:

- Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимининг call-маркази: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76
- Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги: +7 843 526 55 63; электрон почта манзили: kaz.uzconsulate@mfa.uz.

Мавзуга оид