Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлик: метан қуйиш шохобчалари 6 соат давомида очиқ бўлади
Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, бугун – 22 декабр куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар республика бўйича барча метан қуйиш шохобчалари одатдаги режимда фаолият юритади.
Фото: Kun.uz
Энергетика вазирлиги хабарида қайд этилишича, 22 декабр куни соат 10:00–16:00 оралиғида Ўзбекистон бўйича барча “метан заправка”лар штат режимида ишлайди.
Вазирлик мазкур вақт оралиғида ҳайдовчиларга метан қуйиш хизмати одатдаги тартибда кўрсатилишини билдирган.
Сўнгги ҳафталарда айрим ҳудудларда метан қуйиш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинчалик график асосида ташкил этилаётгани ҳақида хабарлар берилган.
Хусусан, аввалроқ Kun.uz хабарида “Ҳудудгазтаъминот” филиаллари маълумотларига таянилган ҳолда ҳудудлар кесимида иш вақтлари турлича белгилангани ва чекловлар ҳокимликлар билан келишилган қарор асосида киритилгани келтирилган.
Бундай чоралар совуқ кунларда аҳоли ва ижтимоий инфратузилмани газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида вақтинча жорий этилган. Шунингдек, 11 декабр куни Энергетика вазирлиги шохобчалар иш фаолияти чекланиши ҳақида маълум қилиб, бу қарор қўшни давлат газ тизимидаги носозликлар ортидан импорт ҳажми қисқаргани билан изоҳлангани айтилган.
“Ҳудудгазтаъминот” газ қувурларида босимни меъёрга келтириш бўйича ишлар олиб бораётгани, чекловлар вақтинча экани билдирилган.
Мавзуга оид
11:46 / 05.02.2026
Россия 2026 йил бошидан бери Украина энергетикасига 217 та ҳужум қилган
09:05 / 01.02.2026
Қамоқдаги каттаконлар, антикоррупция вертикали ва туғилишнинг пасайиши — ҳафта дайжести
11:27 / 28.01.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
15:31 / 27.01.2026