Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қуёш панеллари ва сув иситкичлари ўрнатилишини прокуратура назорат қилади
2025 йилда Ўзбекистонда аҳоли хонадонлари, кичик бизнес ва ижтимоий соҳа объектлари энергия истеъмолининг камида 40 фоизи муқобил энергия манбалари — қуёш панеллари ва қуёш коллекторларини ўрнатиш ҳисобига қопланади.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда 2025 йилда аҳоли, кичик бизнес ва ижтимоий соҳа объектлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергиясининг камида 40 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобига қопланиши режалаштирилган. Бу ҳақда бош прокурор ўринбосари Шоҳрух Аминов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бунинг учун мазкур иншоотларга қуёш батареялари ва сув иситкичлари ўрнатилади. Бу ишлаб чиқариш таннархини пасайтириши кутилмоқда.
Бош прокурор ўринбосари бу вазифа «сўзсиз» бажарилишини таъкидлади. Ўтган йили Бош прокуратура ва вилоят органлари «бундай буйруқларни бажариш бўйича тажрибага эга бўлди», деди у.
Декабрда Тошкент шаҳрида электр энергиясидан норационал фойдаланишга қарши рейдлар ўтказилган эди. Прокурорлар тадбиркорларга нисбатан маъмурий баённомалар тузиб, уларни жарима ва электр тармоғидан узиш эҳтимолидан огоҳлантирган.
Бу тажрибадан келиб чиқиб, Президент топшириқлари ижроси устидан қаттиқ прокурор назорати ўрнатилади, деди Шоҳрух Аминов.
«Президент „Ҳудудгазтаъминот“ компанияси томонидан аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашда йўл қўйилаётган қонунбузарликларни танқид қилди. Бош прокуратурага мазкур соҳани коррупциядан холи ҳудудга айлантириш бўйича таклифлар киритиш топширилди», — деди у.
Прокуратура, «Худудгазтаъминот» ва «Ўзэнергоинспекция» ўз таклифларини ишлаб чиқади ва киритади.
Мавзуга оид
12:57 / 06.11.2025
Навоий вилоятида ноқонуний мармар қазиб олиш: зарар 339 млн сўмга баҳоланмоқда
10:13 / 06.11.2025
Бош прокуратурада Рақамли технологиялар маркази ташкил этилади
14:55 / 05.11.2025
Қибрай: 54 минг долларлик “ер битими” тезкор тадбирда тўхтатилди
12:00 / 05.11.2025