Россия Ўзбекистонда кичик АЭСлар қуради, газ ва нефт етказиб беришни кўпайтиради
Путиннинг Тошкентга ташрифи доирасида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди. Газ ташиш тизимини модернизация қилиш, газ, нефт ва нефт маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича ҳам келишиб олинди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Тошкентдаги музокараларни расмий делегациялар иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирди.
Музокараларда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровлик стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги юксак даражаси ва ўзига хослиги, давлатлараро ҳамкорликнинг барча соҳа ва йўналишларини қамраб олганлиги мамнуният билан таъкидланди.
– Сизнинг давлат ташрифингизни ҳақли равишда тарихий деб аташ мумкин. Бу ташриф мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида янги босқични бошлаб бермоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.
Музокаралар давомида томонлар парламентлар, ҳукуматлар, вазирликлар, идоралар, ҳудудлар, жамоатчилик, экспертлар ва ишбилармон доиралар даражасидаги фаол алоқаларни давом эттиришга келишиб олди.
Бу мақсадда бош вазирлар даражасидаги Қўшма комиссия ва Ҳукуматлараро комиссиянинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланилади, уларнинг навбатдаги йиғилишлари шу йил охиригача ўтказилади.
Шунингдек, мунтазам сиёсий маслаҳатлашувларни, БМТ, МДҲ, ШҲТ каби халқаро ва минтақавий тузилмалар ҳамда бошқа кўп томонлама платформалар доирасида яқин ҳамкорликни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.
Ўзаро савдо айланмасининг барқарор суръати мамнуният билан таъкидланди. Сўнгги 7 йилда у 2,5 баробар ошди. Томонлар янги мақсадли кўрсаткичга – яқин истиқболда савдо ҳажмини жорий 10 млрд доллардан 30 миллиард долларга етказишга келишиб олди.
Бу вазифани амалга оширишга кўмаклашиш учун Россияда Ўзбекистоннинг тўлақонли савдо ваколатхонаси ташкил этилади.
Бугунги саммитга энергетика, металлургия, нефть-кимё, машинасозлик, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, логистика, фармацевтика, сунъий интеллект ва бошқа кўплаб йўналишларда 20 миллиард доллардан ортиқ қийматда янги саноат кооперацияси лойиҳалари тайёрланди.
Бу каби лойиҳаларни илгари суриш учун қўшма Инвестиция платформаси ишга туширилади.
Энергетика соҳасида газ ташиш тизимини модернизация қилиш, газ, нефт ва нефт маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини ошириш, углеводородларни қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Бундан ташқари, ташриф доирасида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланади.
Ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорлик ҳам жадал ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Ўтган ҳафта Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари раҳбарлари ташриф билан Россияда бўлди. Бугун давлат раҳбарлари раислигида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтади.
Озиқ-овқат хавфсизлиги, инновациялар, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, миграция каби қатор муҳим йўналишлар ҳам кўриб чиқилди.
Маданият ва санъат, фан, соғлиқни сақлаш, туризм, ёшлар ва спорт соҳаларида фаол алмашинувлар давом эттирилади.
Томонлар Ўзбекистонда Бауман номидаги Москва техника университети ва Бутунроссия ташқи савдо академияси филиалларини очиш бўйича келишувлар эришилганини олқишлади.
Учрашув чоғида делегация аъзоларининг қисқа ҳисоботлари, турли соҳаларда амалий ҳамкорлик бўйича аниқ таклифлари тингланди.
Музокаралар якунида давлат раҳбарлари ҳар бир йўналиш бўйича амалга ошириш механизмлари назарда тутилган “йўл хариталари”ни қабул қилишга топшириқ берди.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар экстремал иссиқ ва совуққа бардошли «суперметалл»ни яратди
Фан-техника | 00:23
-
Осиё Кубоги U-17. Турнирининг энг яхшилари аниқланди
Спорт | 23:40 / 20.04.2025
-
Собиқ депутат Расул Кушербаев ИИБ чақирилди
Ўзбекистон | 23:01 / 20.04.2025
-
Фантастик финал. Ўзбекистон ўсмирлари 9 киши бўлиб ўйнаб Осиё чемпионига айланди
Спорт | 22:03 / 20.04.2025
Мавзуга оид

21:47 / 20.04.2025
Кремл Пасха муносабати билан эълон қилинган сулҳни узайтиришдан бош тортди

19:21 / 19.04.2025
Владимир Путин Пасха муносабати билан қисқа оташкесим эълон қилди

22:28 / 18.04.2025
Асирлар, амир ва Арақчи билан. Кремлдаги уч учрашув ҳақида

00:47 / 18.04.2025