Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади
Таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

Фото: Kun.uz
Олий таълим муассасаларига киришдаги 56,7 минимал ўтиш балли 2025 йилдан бошлаб босқичма-босқич оширилади. Бу ҳақда 8 май куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида ўтган матбуот анжуманида вазир Қўнғиротбой Шарипов маълум қилди.
Бунда:
- соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл;
- бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади.
Амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл эди.
«Давлат гранти талабалари учун таълим гранти ва ижтимоий рағбатлантирувчи грант шаклида ажратилади. Ижтимоий рағбатлантирувчи грант сақлаб қолинади. У 4 йилга берилади, қайтариб олинмайди. Бу грант шунга муҳтож ёшлар учун ажратилган грантдир», деган вазир.
Давлат гранти талабалар учун таълим гранти ва ижтимоий-рағбатлантирувчи грант шаклида ажратилади.
Бунда:
- таълим гранти – талабаларга бир ўқув йили учун ажратилади ҳамда 1-курсда ўқишга кириш натижалари бўйича, 2-курсдан бошлаб рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади;
- ижтимоий-рағбатлантирувчи грант – мақсадли қабул ва имтиёз асосида қабул қилинган талабаларга бутун ўқиш даври учун берилади;
- таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.
Мавзуга оид

12:24 / 18.02.2025
ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи дастур амалга оширилади

10:19 / 15.02.2025
Камбағал оилалар фарзандига ОТМда қўшимча грант ажратилади

13:44 / 11.02.2025
ОТМда техника ва тиббиёт йўналишлари квоталари 25 минг ўринга етказилади

09:04 / 10.02.2025