Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
14–18 ёшли ўсмирларга мустақил равишда банк картаси очиш ҳуқуқи берилди
Ўзбекистонда 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар мустақил равишда ўз номига банк картаси очиши мумкин бўлди. Бундан ташқари, ЯТТлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар бизнес банк картасини очиб, ўз маблағларини бошқариш имконига эга бўлади. Юридик шахслар эса корпоратив банк карталари орқали ичимлик суви ва канализация тўловларини амалга ошира олади.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда банк карталарига оид қоидаларга қўшимчалар киритилди. Марказий банкнинг тегишли буйруғи 11 ноябр куни давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ҳужжатга кўра, бундан буён:
- якка тартибдаги тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилган шахслар бизнес банк картаси очиш орқали ўз ҳисобварағидаги маблағларни бошқариши мумкин;
- 14–18 ёшдаги вояга етмаган шахслар банк картасини мустақил очиши мумкин; 14 ёшгача бўлганлар учун эса ота-онанинг бири ёки қонуний вакили ёзма розилиги талаб этилади;
- юридик шахслар ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни корпоратив банк карталари орқали амалга ошириши мумкин бўлади.
Банк карталари турлари қаторига ижтимоий банк картаси ҳам қўшилди.
Шунингдек, олдиндан эмиссия қилинадиган шахсий банк карталарини чиқариш ва мобил иловалар орқали фойдаланувчини идентификация қилган ҳолда активлаштириш тартиби белгиланди.
Мавзуга оид
19:19 / 04.12.2025
Ўзбекистон октябрда олтиннинг энг йирик харидорларидан бири бўлди
16:50 / 04.12.2025
Dell асосчиси америкалик болаларга бошланғич инвестиция учун 6 млрд доллар пул тарқатади
13:20 / 04.12.2025
Марказий банк вояга етмаганларнинг картадан фойдаланиши тартиби бўйича изоҳ берди
08:04 / 04.12.2025