20 ноябр куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида кўп қаватли уйлар подъездларида турган велосипедлар ва коляскаларни ППХ ходимлари йиғиштириб олиб кетгани айтилган видео тарқалди.
“Мана, Лутфий маҳалласи фуқаролари, ҳамма кварталдан “ППС” ходимлари... Қайси подъезд, қайси квартирадан олганлигигача бирка қилиб ёзиб қўйяпти. Подъездга иложи борича велик, коляска қўйманглар. Ҳамма ўзига тегишли буюмларни уйига олиб кириб қўйсин. Агар мободо подъездга қўйганларинг бўлса, эртага сарсон-саргардон бўлиб, 3-сонли ИИБдан тилхат билан олиб кетасизлар”, – дейди видео муаллифи бўлган номаълум эркак.
Нақадар юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Жонажон милициямиз подъездлардан коляскалар йиғиштириб юрибди, бошқа иш йўқку ахир pic.twitter.com/8ms9ngb8BG
— out of order (@osmonowa) November 20, 2024
Видео ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокама ва эътирозларни келтириб чиқарди.
Тармоқларда ёзилишича, ИИБ ходимлари фуқароларнинг кўп қаватли уйлар подъездларида қолдирилган велосипед ва коляскаларини олиб кетиб, уларнинг эгаларига: “Агар, мабодо, ўғирлатиб қўйсам, ўзим сабабчи бўламан”, деб ариза ёздиришган.
“Кимда-ким ўзига тегишли мулк ҳақида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларига юқоридаги каби мазмунда ариза/тилхат ёзиб берса ва мулкини ўғирлатиб ё йўқотиб қўйса, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари ўша мулкни қидирмасликка ҳақли бўладими?
Ғалати эмасми? Фуқаролар ва уларнинг мол-мулки хавфсизлигини таъминлай олмай, уларга “нарсамни йўқотсам, ўзим сабабчи бўламан” деб ариза ёздирадиган ҳуқуқ-тартибот органларининг нима кераги бор?” – дея савол қўйган журналист Муҳрим Аъзамхўжаев.
У ушбу амалиётдан жабрланган яна икки кишининг ҳикояларини эълон қилди. Уларнинг бирида ППХ ходимлари фуқаронинг коляскасини олиб кетиб, эҳсон қилиб юборган, натижада фуқаро бошқа коляска сотиб олишга мажбур бўлган. Бошқа бир ҳолатда эса етказиб бериш хизматида ишлайдиган йигитнинг велосипедини олиб кетган участка нозири эгаси излаб келганида уни сўккан, велосипедини уйининг ичига олиб кириб қўйишни талаб
















