Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, Давлат кадастрлари палатаси Ғиждувон тумани филиали шуъба бош мутахассиси А.И. фуқаро Ў.Ж.га “Бобур” МФЙ ҳудудидаги 5 сотих ер майдони гўёки туман ҳокимлиги захирасида турганини айтиб, ушбу ер майдонини 4 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.