Соҳада кадрлар тайёргарлигини замонавий талабларга мослаштириш доирасида қатор чоралар белгиланди.

Барча тиббиёт олийгоҳларида «олий ҳамширалик иши» йўналиши очилади. Келгуси йилдан қабул квоталари икки баробарга кўпаяди.

2027 йилдан бошлаб квоталар энг камида 20 фоиздан босқичма-босқич оширилади. Мақсад — яқин йилларда **олий маълумотли ҳамширалар улушини 10 фоизга етказиш.

Олий маълумотли ҳамширалар учун маошга 100 фоиз устама жорий этилади.

Шу билан бирга, ўрта маълумотли ҳамшираларни тайёрлаш тизими ҳам янгиланади. Бу борада Англиянинг Pearson компанияси билан ҳамкорликда ҳар бир ҳудудда биттадан техникум базасида халқаро стандартлар асосида ўқитиш бошланди. Давомийлик сифатида Германия, Швейцария, АҚШ каби давлатларнинг таълим дастурлари ҳам жорий этилади.

Кутилишича, ушбу чоралар натижасида халқаро талабларга жавоб берадиган, хорижий тилларни биладиган ҳамширалар корпуси шаклланади; шифокор билан ёнма-ён ишлайдиган, ташхис, даволаш ва профилактикада фаол иштирок этувчи кадрлар улуши ортaди.