2025 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи 45 млрд доллардан ошади
Кейинги йилнинг якунида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 45,1 миллиард долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,7 фоизни ташкил қилиши прогноз қилиняпти.
Ўзбекистон давлат қарзи 2025 йил якунида 45,1 миллиард долларга етиши мумкин. Бу ҳақда «Фуқаролар учун бюджет» нашрининг кейинги йил учун ишлаб чиқилган лойиҳасида келтириб ўтилган.
«Давлат ташқи қарзи 2024 йил якунида 33,9 млрд доллар (ЯИМга нисбатан 30,3 фоиз), 2025 йилда 39,4 млрд доллар (ЯИМга нисбатан 32,1 фоиз) бўлиши кутилмоқда», дейилади ҳисоботда.
Жорий йилда ташқи қарз олиш чегараси 5 млрд долларни ташкил этган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 5,5 млрд долларгача оширилади. Ушбу маблағнинг 3 млрд доллари давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга, 2,5 млрд доллари эса инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади. Кейинги йилда Ўзбекистон номидан 30 трлн сўмлик давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши ҳам кўзда тутиляпти.
Аввалроқ, келгуси уч йил ичида давлат қарзи 40 фоиздан кўпроққа ошиши мумкинлиги хабар қилинганди. Хусусан, бу кўрсаткич 2024 йилнинг якунида 39,7 млрд долларга етадиган бўлса, 2027 йилнинг охирига бориб 55,9 млрд долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
16:30 / 11.12.2024
Ўзбекистоннинг Россия олдидаги қарзи ошди
19:04 / 17.10.2024
ХВЖ глобал давлат қарзининг юқори даражасидан хавотирда
21:09 / 04.10.2024
АҚШнинг давлат қарзи илк бор 35 трлн доллардан ошди
18:07 / 06.09.2024