Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов ва Баҳодир Жалолов Тўлқин Қиличевга автомобил совға қилишди
Осиё бокс конфедерацияси 2024 йилда Тўлқин Қиличевни Осиёда йилнинг энг яхши мураббийи деб эълон қилган.
Таниқли боксчилар Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов ва Баҳодир Жалолов бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличевга автомобил совға қилишди.
Ижтимоий тармоқда жойлаштирилган видеога кўра, боксчилар Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Тўлқин Қиличевга “Мерседес” автомобилини совға қилишган.
Тўлқин Қиличев 2022 йил августида бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоасига бош мураббий этиб тайинланган.
2023 йилда ўтказилган жаҳон чемпионати ва 2024 йилда ўтказилган жаҳон кубоги мусобақаларида Тўлқин Қиличев бошчилигидаги Ўзбекистон бокс жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган.
Шунингдек, 2024 йилда Парижда ўтказилган Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик боксчилар бешта олтин медални қўлга киритиб, жаҳон рекордини ўрнатишган.
Осиё бокс конфедерацияси 2024 йилда Тўлқин Қиличевни Осиёда йилнинг энг яхши мураббийи деб эълон қилган.
У Исроил Мадримов, Муроджон Аҳмадалиев, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Қудратилло Абдуқаҳҳоров, Санжар Турсунов ва бошқа кўплаб таниқли боксчиларнинг устози ҳисобланади.
Мавзуга оид
23:11 / 13.12.2025
Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатини икки олтин ва тўрт кумуш медал билан якунладилар
19:35 / 13.12.2025
Ҳасанбой Дўсматов икки карра жаҳон чемпионига айланди
19:34 / 28.11.2025
Бокс бўйича 2026 йилги жаҳон кубоги Ўзбекистонда ўтказилади
19:16 / 18.11.2025