Ўзбекистон | 14:54 / 10.11.2025
3229
2 дақиқада ўқилади

Тиббиётда янги йилдан раҳбар тайинлаш тартиби ўзгаради: аниқ мезонлар жорий этилади

Январдан бошлаб барча тиббиёт муассасаларида раҳбар тайинлашга аниқ, очиқ мезонлар қўлланади. «Раҳбар» ва «бош шифокор» ваколатлари ажратилади, менежерликка ўқиган ва натижа кўрсатган номзодларга устуворлик берилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда соғлиқни сақлаш тизими бошқарувини замонавий стандартларга ўтказиш бўйича қатор ўзгаришлар эълон қилинди

Янги йилдан бошлаб барча шифохона ва поликлиникаларда «раҳбар» (менежмент, молия, лойиҳа ва ресурслар бошқаруви) ҳамда «бош шифокор» (клиник сифат, протоколлар, қўлланмалар) лавозимлари алоҳида этилади.

Раҳбарлар менежерлик малакасига эга, натижадорлиги исботланган тадбиркорлар орасидан танланади, бош шифокорлар эса клиник жараёнлар учун жавобгар бўлади.

Аниқ мезонлар ва KPI жорий этилади: хизмат сифати, бемор йўли (навбат, қабул тезлиги), профилактика қамрови, ускуналардан фойдаланиш юкламаси, кадрлар малакаси ва бюджет самарадорлиги.

26 та республика маркази, шу жумладан вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарлари ҳамда оилавий поликлиника мудирлари янги тайинлов тартиби ва баҳолаш тизимига ўтади.

Туман ва вилоят бош шифокорлари республика марказлари билан тўғридан тўғри интеграцияда ишлаб, ҳудуддаги касалликлар тури ва динамикасидан келиб чиқиб, марказларга буюртма шакллантиради (даволаш, профилактика, малака ошириш, скрининг).

Мақсад — бошқарувни профессионаллаштириш, клиник сифатни ошириш, профилактика ва бирламчи бўғин самарадорлигини кучайтириш ҳамда жамоатчилик олдида очиқ ҳисобдорликни таъминлаш.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид