Тошкентда экстремистик гуруҳларга қўшилган фуқароларнинг уйида тинтув ўтказилиб, гумондорлар ушланди
45 та тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилиб, гумондор шахслар қўлга олинган. 2024 йилнинг 3 ойи давомида диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 50 та жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент шаҳрида экстремистик радикал гуруҳларга қўшилган фуқароларнинг хонадонларида 45 та тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилиб, гумондор шахслар қўлга олинди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ.
Таъкидланишича, 2024 йилнинг 3 ойи давомида диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 50 та жиноят иши қўзғатилган. 188 та ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 264 нафар шахсларга нисбатан нисбатан қонуний чоралар кўрилган.
“Ҳурматли фуқаролар, ижтимоий тармоқлар орқали турли радикал гуруҳларга аъзо бўлишдан сақланинг ва уларнинг ёт ғояларини тарғиб қилманг. Фарзандларингиз ижтимоий тармоқларда қайси гуруҳларга аъзо бўлаётганлигини, қандай мазмундаги видео ва бошқа материалларни кўраётганлигини доимо назорат қилиб боринг.
Агар маҳаллангизда шу каби ёт ғоялар таъсирига тушган ёки бошқа шубҳали шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз дарҳол 102 рақамига ёки ҳудудий профилактика инспектори ёхуд яқин орадаги ИИБ га мурожаат қилишингизни сўраймиз”, — дейилади ИИББ мурожаатида.
Маълум қилинишича, пойтахт ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш мақсадида қатор тезкор тадбирлар давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИББ пойтахтда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ходимлар савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлари, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида кучайтирилган тартибда хизмат олиб бораётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024
Пойтахт ИИББ Отабек Бакиров устидан жиноят иши қўзғатишни рад этди
23:26 / 18.12.2024