Ўзбекистон | 16:27 / 24.10.2025
3569
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

Фото: Президент матбуот хизмати

24 октябр куни Брюссел шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен иштирокида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ҳужжат 1996 йилги Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимга асосланган Ўзбекистон – Европа ҳамкорлигининг ҳуқуқий базасини янгилайди ҳамда сезиларли даражада кенгайтиради.

Янги битим лойиҳаси бўйича музокаралар 2019 йил феврал ойида бошланиб, 2022 йил июл ойида якунланган. Ҳужжат 2022 йил 6 июл куни Брюссел шаҳрида парафирланган эди.

Битим 9 та бўлим, 356 та модда ва 14 та иловадан иборат. У икки томонлама муносабатларнинг деярли барча соҳаларини қамраб олади ҳамда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо ва инвестициялар, барқарор ривожланиш, фан ва таълим, инновациялар ва юқори технологиялар, атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришига алоҳида эътибор қаратган ҳолда барча ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг қамровли ҳуқуқий асосни шакллантиради.

«Битимнинг имзоланиши Ўзбекистон ва ЕИ муносабатларида янги босқични бошлаб беради ҳамда кўп қиррали шерикликни мисли кўрилмаган юксак даражага олиб чиқади», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид