Bashkent ТЖМдан ажойиб акция: таъмирланган бир хонали хонадонлар 233 млн сўмдан
Bashkent турар жой мажмуасининг сотув офиси очилган санадан бошлаб беш кун давомида 100 фоизлик тўловда бир, икки ёки уч хонали хонадонларни чегирма билан сотиб олиш мумкин.
Bashkent кўпфункционалли турар жой мажмуаси 22 февралдан 26 февралгача тайёр таъмирдан чиққан ҳолда топшириладиган хонадон учун 100 фоизлик олдиндан тўловда 30% чегирма билан харид қилиш имкони тақдим этилади. Шунда бир хонали хонадон 233 млн сўмдан бошланади.
22 феврал - фақат очилиш куни, кўчмас мулк харид қилишни истаганлар бир, икки ёки уч хонали хонадонни 10 фоизлик бирламчи бадал билан муддатли тўлов асосида харид қилишлари мумкин. 50% миқдорида бирламчи бадал тўлаганлар учун 20% чегирма мавжуд, 26 февралгача шартнома тузган меҳмонлар ўртасида эса кўплаб қимматбаҳо совғалар ўйналади. Акция шартлари ҳақида мақола давомида танишинг.
Лойиҳа ҳақида
Bashkent ТЖМ — комфорт тоифасидаги замонавий турар жой лойиҳаси, сершовқин мегаполисдаги ҳақиқий осудалик оролчасидир. Яшнобод туманда қад ростлайдиган 16 қаватли уйлар 20 гектарли кенг ҳудудни эгаллайди. Ҳудудда мактаб, иккита болалар боғчаси, ўқув марказлари, тиббиёт клиникаси ва 6 гектар майдонда эса ободонлаштирилган яшил макон барпо этилади.
Биринчи босқич 2026 йил биринчи чорагида топширилиши кўзда тутилган. Майдони 28 квадрат метрдан 80 квадрат метргача бўлган 1 (бир), 2 (икки) ва 3 (уч) хонали таъмирланган ҳамёнбоп хонадонларнинг кенг танлови сотувга қўйилган. Bashkent ТЖМ планировка ечимлари ҳар бир харидорга мос келади. Айниқса улар ижарага бериш ёки кейинчалик сотиш учун “инвестициявий кўчмас мулк” сифатида фойдалидир.
Кўпфункцияли турар жой мажмуаси экологик тозалик ва замонавий инфратузилмани уйғунлаштиради, бу ерда барча нарса ҳар бир яшовчи қулайлиги ва хавфсизлиги учун яратилган. Мажмуа ҳудуди куну тун видеокузатув остида бўлган, қўриқланадиган ҳудуддир. Яшил ҳудудларга ва болалар майдончаларига эга ички ҳовлилар очиқ ҳавода дам олиш ва фаол вақт ўтказиш учун муносиб жой бўлади.
ТЖМ ҳудудида қуйидагилар жой олади:
● спа-салон;
● дўконлар ва кафе;
● кинотеатр;
● болалар учун ўйин ҳудудлари;
● эркаклар ва аёлларга алоҳида фитнес-клуб;
● велойўлакли хиёбон;
● ерости автотураргоҳи;
● автоювиш ва автосервис;
● тижорат ҳудудлари.
Техник қўллаб-қувватлашнинг профессионал жамоаси яшовчиларнинг ТЖМ ҳудудидаги ҳар қандай масалаларини ҳал қилишга доим тайёр.
Хавфсизлик ва қулайлик
Биноларни лойиҳалаштиришда хавфсизликка катта эътибор берилди. Мажмуа ҳудудининг ўзида бетон ишлаб чиқарилиши қурилишнинг ҳар бир босқичида сифатни назорат қилиш имконини беради.
Мажмуа ҳудудида қуввати 2500 кВ бўлган алоҳида захира трансформатор станцияси барпо этилади. У ёритиш, сув таъминоти ва лифтларнинг 8 соатгача узлуксиз ишлашини таъминлайди. Барча бинолар юқори даражада зилзилабардош қилиб лойиҳалаштирилган ва 8 баллгача ер қимирлашига бардошли қилиб ишланган.
Лойиҳа, конструкторлик ва технологик интизомга риоя этилиши устидан назоратни туркиялик бош муҳандис, 20 йилдан зиёд тажрибага эга Меҳмет Алдемир амалга оширади. Техник назорат функцияси тегишли Россия дипломларига ва тармоқда 10 йилдан ортиқ тажрибага эга профессионалларга юклатилган. Лойиҳа барча рухсат берувчи ҳужжатларга, жумладан ГАСН, ГОСТ, лаборатория текширувлари натижаларига эга.
Қурилиш жаҳон стандартларига асосан бормоқда. “Bashkent” ТЖМда энг юқори сифатли, замонавий ва хавфсиз материаллар қўлланади. Масалан, намдан сақловчи қопламали кўп қатламли фасад кескин иқлим шароитларига мўлжалланган ва ҳеч бир зарарсиз ёмғирларга, -30°С гача совуқ ва +45°С дан юқори жазирамага бардош беради. “Samsung” икки контурли эко-қозонлар ҳар бир хонадонда қулайлик ва шинамликни таъминлайди ва энергия самарадорлиги туфайли ресурслар истеъмоли ва иситишга харажатларни қисқартиради. Шамол юкламаси жаҳон стандартларига мувофиқ келувчи THERMO 7000 премиум ойналари иссиқлик йўқотишларидан ҳимоялайди, шовқиндан ва намдан иҳотани таъминлайди.
Сотувлар офиси очилишига акция
22 феврал куни соат 13:00 да “Башкент” ТЖМ сотувлар офисининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Компания барчани тадбирга таклиф этади, бу ерда хонадонларни харид қилиш учун эксклюзив шартлар ва очилиш тадбири меҳмонлари учун махсус тайёрланган қимматбаҳо совғалар кутади.
Тадбирнинг барча меҳмонлари учун махсус нарх амал қилади – 100 фоизлик олдиндан тўлашда 1 кв м учун 8,4 млн сўмдан бошлаб!
Шунингдек:
● 22 февралдан 26 февралгача 100% олдиндан тўлов қилган харидорлар учун 30% чегирма;
● Ушбу муддатда бирламчи тўловнинг 50 фоизини тўлаган харидорлар учун 20% чегирма;
● Фақат очилиш куни хонадон сотиб олишни истаганлар учун 10 фоизлик бирламчи бадал билан муддатли тўлов асосида харид қилиш имкони тақдим этилади;
● 5 кун – 22 февралдан 26 февралга қадар шартнома тузган харидорлар ўртасида совғалар ўйналади. Совға фондида Умрага йўлланма (5 та икки кишилик йўлланма), BYD Seagull автомобили, 10 донадан совиткич ва кир ювиш машиналари, маиший техника ва бошқа совғалар мавжуд.
Сотувлар офиси очилиши ва эксклюзив акциялар ҳақида батафсил:
Телефон: +998 78 148 55 55
Instagram: bashkent.tjm
Телеграм: @bashkent_tjm
Сайт: https://bashkent.uz/
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Gentra – қоронғулик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25
-
Қозоғистонда ўтказилган ярим марафон вақтида икки киши вафот этди
Жаҳон | 19:06
-
“Дадамга Mercedes-Benz олиб бераман” – инглиз тилини сув қилиб ичган 12 ёшли Мираббос
Жамият | 18:28
-
WP: Европа Украинага тўғридан тўғри қурол етказиб бериш ўрнига унинг мудофаа саноатини қўллаб-қувватламоқчи
Жаҳон | 17:57