Россияда ИИВ суд қарорисиз чет элликларни депортация қилиш ҳуқуқига эга бўлди
Путин Ички ишлар вазирлигининг хорижликларни суд қарорисиз чиқариб юбориш ҳуқуқи ҳақидаги қонунни имзолади.
Россия президенти Владимир Путин Ички ишлар вазирлигига чет эл фуқароларини айрим ҳуқуқбузарликлар учун суд қарорисиз мамлакатдан чиқариб юбориш ҳуқуқини бериш ҳақидаги қонунни имзолади.
Қабул қилинган қонунга кўра, ички ишлар органлари ходимлари чет эл фуқароларини маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун Россиядан депортация қилиш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилиши мумкин.
Чет элликлар қуйидаги ҳуқуқбузарликлар учун шу тариқа жазоланиши мумкин:
- гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи, ташиш, истеъмол қилиш ва тарғиб қилиш;
- ноанъанавий жинсий алоқалар ва педофилияни тарғиб қилиш;
- виждон ва дин эркинлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда миссионерлик фаолияти;
- жамоат жойларида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш;
- стадионларда ўзини тутиш қоидаларини бузиш.
Ўзгартиришлар июн ойида биринчи ўқишда қабул қилинган эди. 23 июлдаги иккинчи ўқишда қонун лойиҳасига ФХХ, Ички ишлар вазирлиги ва Чегара хизмати раҳбарлари ва ўринбосарларининг қарори билан депортация қилиниши лозим бўлган хорижликларни махсус ҳибсхоналарда сақлашнинг максимал муддати тўғрисидаги низом киритилди. Улар 48 соат давомида тергов изоляторига жойлаштирилиши мумкин.
Мавзуга оид
17:47 / 22.11.2024
Кремл Россияга мигрантлар нима учун кераклигини тушунтирди
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07 / 20.11.2024