Она тили ва тарих ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади
Миллий сертификатга эга она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари ўқитувчиларига ҳар ойлик қўшимча устама тўланади. Устама тўлаш 2025 йил 1 январдан бошланади. Тегишли қарор лойиҳасида бу 2024/25 ўқув йили бошидан, яъни 2024 йил сентябрдан бошланиши кўзда тутилганди.

Фото: marifat.uz
“Ўзбекистон – 2030 стратегиясини Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги президент фармонига кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб қатор педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
Бунда, устама Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ва ушбу фанлардан дарс берувчиларга тўланади.
Умумий ўрта таълим муассасалари директорларини менежерлик бўйича сертификациялаш тизими жорий этилиши белгиланди. Директор ҳар беш йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, давлат дастури лойиҳасида сертификатга эга она тили ва абадиёт ҳамда тарих фани ўқитувчиларига устама тўлаш 2024/25 ўқув йилидан бошланиши кўзда тутилганди.
Сўнгги янгиликлар
-
Сирдарёда Siemens иштирокида "яшил" логистика маркази ташкил этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:08
-
Украина ва АҚШ уруш стратегияси, «Москва», Курск, Бахмут ва қарши ҳужум бўйича қандай баҳслашган? NYT суриштирувидан асосий гаплар
Жаҳон | 15:05
-
Трампни танқид қилган уч профессор Йел университети ва АҚШни тарк этяпти
Жаҳон | 15:00
-
Миср Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтиради
Иқтисодиёт | 14:53
Мавзуга оид

11:20 / 14.03.2025
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди

23:47 / 26.02.2025
Энди боғча тарбиячилари ҳам вазир жамғармасидан устама олиши мумкин

14:51 / 23.02.2025
Ўзбекистонда мактабларда дарс бераётган ўқитувчилар сони маълум қилинди

15:40 / 16.02.2025