Пенсияга чиқишни 6 ёки 12 ойга кечиктирган фуқароларни молиявий жиҳатдан рағбатлантириш режалаштириляпти. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.
Қайд этилишича, юқори даромаддан ижтимоий солиқ тўлаётган ҳамда пенсия ёшида меҳнат фаолиятини давом эттираётган фуқароларни қўшимча рағбатлантириш мақсадида 2028 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи марта пенсия тайинлашда иш ҳақининг юқори чегараси:
— пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 бараваридан 13 бараварига;
— 6 ой кеч пенсияга чиқилганда — пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 14 бараваригача;
— 12 ой кеч пенсияга чиқилганда — пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 15 бараваригача ошириш таклиф этиляпти.
Амалдаги қонунчиликка кўра, пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг (2026 йил 1 июлдан бошлаб – 504 минг сўм) 12 каррасидан (6 млн 48 минг сўмдан) юқори иш ҳақи инобатга олинмайди. Муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасида максимал миқдорни бугунги кундаги қиймат бўйича 6 млн 552 минг сўмгача ошириш назарда тутилган. Бунда пенсияга чиқиш 6 ойга кечиктирилса, ҳисобга олинадиган иш ҳақи чегараси 7 млн 56 минг сўмгача кенгаяди. 12 ойга кечиктирилганда эса ушбу чегара 7 млн 560 минг сўм бўлади.
Бунинг натижасида ҳисобланадиган максимал миқдоридан кўпроқ ойлик оладиганлар 6 ой кеч пенсияга чиққанда ойига 277,2 минг сўмгача ёки 8 фоизга,12 ой кеч чиққанда эса ойига 554,4 минг сўмгача ёки 15 фоизга кўпроқ пул олиши мумкин.
Кечроқ пенсияга чиққанларга кўпроқ пул бериш тизими яратилиши мумкин
09:203 6302 мин
Юқори даромад олувчилар 6 ой кеч пенсияга чиққанда уларга бугунги кундаги қиймат бўйича ойига 277 минг сўмгача ёки 8 фоиз, 12 ой кеч чиққанда эса ойига 554 минг сўмгача ёки 15 фоизга кўпроқ пул берилиши мумкин. Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳаси қабул қилинса, янги тартиб 2028 йил 1 апрелдан бошлаб кучга киради.













