Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондан Ўзбекистонга нефт маҳсулотлари ташиладиган махфий туннел топилди
450 метрлик туннелдаги қувур орқали ҳар куни 7 тоннагача ёқилғи-мойлаш материаллари ташилган.
Фото: gov.kz
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида жиноий гуруҳ фаолияти тугатилиб, нефт маҳсулотлари контрабандаси йўлга қўйилган туннел йўқ қилинди. Вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги туннел узунлиги 450 метрни ташкил қилади.
«Ушбу туннель орқали ҳар куни 5-7 тонна ёқилғи-мойлаш материаллари яширинча олиб чиқилар эди. Ноқонуний фаолият икки ойга яқин давом этди», дейилади прокуратура хабарида.

Бундан ташқари, ноқонуний олиб чиқилаётган ёқилғи учун Ўзбекистондан пул ўтказиш схемаси ҳам аниқланган.
Таъкидланишича, барча гумонланувчиларнинг шахси аниқланган, улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.
«Трансмиллий жиноий гуруҳ аъзолари Қозоғистон ҳудудида ҳам, Ўзбекистон ҳудудида ҳам қўлга олинди. Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда», деб хулоса қилди прокуратура.
Мавзуга оид
21:26 / 05.05.2026
Давлат чегарасидаги ноқонуний туннел учун жиноий жавобгарлик жорий этилади
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
18:54 / 06.04.2026
Чегарадан кўп миқдордаги гиёҳванд моддалар олиб кирилишига чек қўйилди
14:48 / 30.03.2026