«Нуфузли халқаро шахмат мусобақалари ғолиблари ва совриндорлари ҳамда уларнинг мураббийрларини муносиб рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–346-сон президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган ёки совринли ўринларни эгаллаган Ўзбекистон шахматчиларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари оширилади.
Рағбатлантириш чоралари спортчилар билан бирга уларнинг мураббийларини ҳам қамраб олади. Яъни халқаро мусобақаларда натижа қайд этган шахматчиларнинг мураббийларига тўланадиган бир марталик мукофотлар миқдори ҳам кўпайтирилади.
Ҳужжатга кўра, нуфузли халқаро мусобақалар ғолибларига бериладиган пул мукофотлари миқдори қуйидагича бўлади:
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадаси (катталар):
олтин – 200 минг АҚШ доллари (бунгача БҲМнинг 2 минг баравари – 880 млн сўм эди);
кумуш – 100 минг доллар (бунгача БҲМнинг 1 минг баравари – 440 млн сўм эди);
бронза – 50 минг доллар (бунгача БҲМнинг 500 баравари – 220 млн сўм эди).
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадаси (ёшлар):
олтин – 20 минг доллар;
кумуш – 10 минг доллар;
бронза – 5 минг доллар.
ФИДЕ таснифига кўра жаҳон миқёсидаги мусобақалар:
олтин – 15 минг доллар (бунгача БҲМнинг 300 баравари – 132 млн сўм эди);
кумуш – 7,5 минг доллар (бунгача БҲМнинг 150 баравари – 66 млн сўм эди);
бронза – 3 минг 750 доллар (бунгача БҲМнинг 75 баравари – 33 млн сўм эди).
ФИДЕ таснифига кўра Осиё миқёсидаги мусобақалар:


















