“Лукойл”га нисбатан нархларни сунъий ошириш аломатлари билан иш қўзғатилди
Рақобат қўмитасига кўра, Россиянинг “Лукойл” компанияси биржага техник олтингугурт маҳсулотларини номувофиқ жойлаштирган. Бунинг оқибатида нарх ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача сунъий равишда қимматлашган.
«Лукойл» компаниясининг олтингугурт нархини сунъий равишда оширишга уриниш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.
“Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясининг биржа савдолари орқали техник олтингугурт маҳсулотини реализация қилишда, шу жумладан биржа савдоларида маҳсулот ҳажмларини номувофиқ қўйиш каби манипуляция ҳолатлари орқали маҳсулот нархларини ошишига олиб келган ҳаракатларининг аломатлари аниқланди. Бу биржа савдоларида техник олтингугурт маҳсулоти нархларининг ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача ошишига сабаб бўлган”, дейилади қўмита хабарида.
Шу муносабат билан, Рақобат қўмитаси томонидан “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган низом талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:05 / 21.11.2024
Қиммат сотилган дорилар туфайли истеъмолчиларга 7 млрд сўм қайтарилди
01:16 / 20.11.2024
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади
16:06 / 08.11.2024
“Биологик фаол қўшимчалар рекламаларида 328 та қонунга зид ҳолат аниқланди” – Рақобатқўм
17:05 / 02.11.2024