11 ноябр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси исломий банклар фаолиятини жорий этишга доир қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишларда қабул қилиб, Сенатга юборди.

Депутатлар лойиҳанинг қуйидаги нормаларини алоҳида эътироф этди:

  • лицензиялаш талаби: исломий банк фаолияти учун алоҳида лицензия олиш шартлари аниқ белгилаб қўйилади;
  • стандартлар ва тушунчалар: исломий молия операциялари (мурабҳаа, ижара, мушорака, мудораба ва бошқалар)га оид ҳуқуқий тушунчалар очиб берилади, исломий молия стандартлари татбиқ этилади;
  • фаолият доираси: банкларга мижозларни молиялаштириш учун савдо фаолиятини амалга ошириш, юридик шахслар ташкил этиш, уларнинг устав фондларида улуш/акция сотиб олиш ҳуқуқи берилади;
  • солиқ тартиби: исломий молия операцияларига мос солиқ механизми жорий этилади.

Ушбу қонун исломий банк хизматларини босқичма-босқич жорий этиш, молиявий қамровни кенгайтириш, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилади.